Амударё тумани ҳокимининг қарори
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Pеспубликаси Қонунининг 17-моддасига ва Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси Pаиси томонидан 2020 йил 9 январда тасдиқланган “Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг биринчи ташкилий сессияларини ўтказиш жадвали”га асосан ҚАPОP ҚИЛАМАН:
1. Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи ташкилий сессияси 2020 йил 16 январь куни соат 11-00 да туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.
2. Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи ташкилий сессияси муҳокамасига киритилаётган масалаларни тайёрлаш бўйича қуйидаги таркибда ишчи гуруҳ тузилсин:
- М.Темирбоев - туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари;
- А.Юлдашев - туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари;
- М.Ахмедова - туман ҳокимининг ўринбосари - хотин-қизлар қўмитаси раиси;
- Ғ.Дуйсенбаев - туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари;
- М.Матюсупов - туман адлия бўлими бошлиғи, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича туман сайлов комиссияси раиси;
- А.Алмуратов - туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи етакчи мутахассиси;
- И.Нуруллаев - туман ҳокимлиги бош юристконсульти
3. Ушбу қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Амударё тумани ҳокими С.Йўлдашев
2020 йил 9 январь, 4-сон.