АМУДАPЁЛИК ИЖОДКОP ЁШЛАP БИЛАН УЧPАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Туман янгиликлари

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида эришилган натижаларни таҳлил қилиш, ёшларнинг бугунги фаолияти ва қизиқишлари билан яқиндан танишиш, уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш мақсадида Pеспублика ишчи гуруҳи 16 январь куни Амударё туманида бўлиб, туманнинг турли соҳаларида фаолият юритаётган ёшлар билан учрашдилар ва ёшларнинг ўз соҳалари бўйича эришаётган ютуқлари, шу баробарида улар ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ муаммолари билан яқиндан танишдилар. Орзу-интилишлари, муаммолари юзасидан берган саволларига атрофлича жавоб бердилар.

Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари ЎзМТДП Тошкент шаҳар Кенгаши раисининг Оила ва аёллар масалалари бўйича ўринбосари Васила Файзиева бошчилигида амударёлик ижодкор ёшлар билан ҳам учрашдилар.

Дарвоқе, Амударё туманида ўз услуби, ўз овозига эга ижодкор ёшлар талайгина. Туманнинг ижтимоий-сиёсий нашри – “Тараққиёт кўзгуси” ва унинг иловаси “Менинг оилам” газеталари таҳририяти қошидаги “Жайхун илҳомлари” ННТ фаолиятида фаол иштирок этаётган Ирода Ердошева, Азиза Ўрозбоева, Қундузой Юсупова, Бегзод Аллақулов, Жавоҳир Йўлдошев, Умида Ердошева, Азиза Мадраҳимова, Шаҳло Қуролова, Шокир Ҳайит каби ижодкор ёшларнинг илк шеърий тўпламлари чоп этилиб, аллақачон ўз мухлисларини топган.

Азиза Мадраҳимова, Қундузой Юсупова ва Ирода Ердошевалар ўз ижодлари билан Қорақалпоғистон Pеспубликаси адабий жамоатчилигига яхши таниш.

Васила Файзиева бошчилигидаги Ишчи гуруҳ аъзолари амударёлик ижодкор ёшлар иштирокидаги мушоира кечасида қатнашиб, уларнинг ижодий фаолиятлари билан яқиндан танишдилар. Ижодкор ёшлар ўзларининг она Ватанни, меҳр-оқибат, миллатлараро тотувлик, тинчликни мадҳ этувчи шеърларини ўқиб бердилар, куй ва қўшиқлар ижро этдилар. Шу билан бирга ўзларини қизиқтирган саволларга ишчи гуруҳ томонидан қониқарли жавоблар олишди.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.