ИШЧИ ГУPУҲ АЪЗОЛАPИ ЧОЙКЎЛЛИК ЁШЛАPГА ЙЎЛСОЗЛИК БЎЙИЧА МАҲОPАТ ДАPСИ ЎТИШДИ

Туман янгиликлари

Ўзбекистон Pеспубликаси  Президентининг  фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш  бўйича маслаҳатчиси ўринбосари  Алишер Усмонов бошчилигида  Ўзбекистон Pеспубликаси барча вазирликлари, бошқармалари  масъул ходимларидан иборат  ишчи гуруҳ  шу йил 16 январь куни  ёшлар ҳаётини ўрганиш мақсадида  туманимизда бўлди  ва улар иштирокида  турли маънавий-маърифий, маданий тадбирлар  ўтказилди.
     Pеспублика ишчи гуруҳ аъзолари – “ЎзАвтойўл” қўмитаси бўлим бошлиғи  Отаназар Жуманиёзов, “ККавтойўл”  бошқармаси бошлиғи  ўринбосари  Худойберган Утениязовлар  Чойкўл овулининг Қорақипчоқ аҳоли пунктидан 22-сонли мактабга олиб борувчи, узунлиги 740 метр  бўлган таъмирталаб йўлга тош тўшалишига бош-қош бўлдилар.
      Овул ёшлари иштирокида  тупроқ йўл тош тўшалган йўлга айлантирилди. Шунингдек, ёш йигит-қизлар  йўл қурилишида ишлатиладиган махсус техникалар  билан таништирилди. Уларга ҳайдовчилар томонидан  ушбу техникаларни бошқариш усуллари ўргатилди, ҳаракатланиш имкониятлари кўрсатиб берилди.
        Шундан сўнг, ишчи гуруҳ аъзолари 22-сонли мактаб юқори синфлари ўқувчиларига  йўл соҳаси мутахассислари билан биргаликда йўлсозлик бўйича маҳорат дарсини ўтдилар. Асосан  ўқувчиларни соҳага қизиқтириш, бу борада уларда илк кўникмаларини шакллантириш мақсадида  ўтказилган тадбирда ўқувчилар йўлсозлардан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олдилар.
Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчиларга қимматбаҳо совғалар берилиб, рағбатлантирилди.

О.PАЖАБОВА.