Диққат, эълон!

Эълонлар

Ҳурматли юртдошлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 февраль кунги "2017 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бу йилги Наврўз байрами жойларда умумхалқ сайиллари шаклида ўтказилади.

Байрам томошаларини фольклор гуруҳлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, дорбозлар, цирк артистлари, оилавий ансамбллар, бахшилар, шоирлар, шунингдек, профессионал ижрочилар ҳамда истеъдодли эстрада хонандаларини жалб этган ҳолда юксак савияда ўтказиш режалаштирилмоқда.

Шу муносабат билан умумхалқ сайллари бўлиб ўтадиган Манғит шаҳри Олмазор маҳалласидаги Марказий ўйингоҳ ҳамда Маданият ва истироҳат боғига олиб борувчи йўллар, яъни "Баркамол авлод” ҳамда Исломобод кўчаларининг бир қисми 20 март куни соат 8-00 дан 20-00 гача автотранспорт воситалари қатнови учун вақтинча ёпилади.

Барчани 20 март куни бўлиб ўтадиган Наврўз байрами томошалари ва умумхалқ сайлига таклиф қиламиз.

Туман ҳокимлиги.