МУPОЖААТНОМАНИ ТИНГЛАБ, ХУPСАНД БЎЛДИМ

Туман янгиликлари

Чор-атрофимизда умргузаронлик қилаётган одамлар орасида Ички ишлар идораларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун неча йиллардан бери мурожаат қилиб, келаётганлари ҳам бор.

Улар ҳам ҳамма қатори тинч-осойишта яшаш, ишлаш, ўқиш имкониятларига эга бўлса-да, бари бир кўнгли кемтик. Шу Ватанда сайловларда овоз беришдан ташқари барча фуқаролик ҳуқуқлари таъминланаётгани, ҳурмат қилинаётганидан хурсанд бўлсалар, фуқаролиги йўқлигидан ўксийдилар. Улар асосан қўшни давлатлардан кўчиб келган ё келин бўлиб узатилиб келган, шунингдек, вақтинчалик бошқа давлатда яшаб, яна қайтиб келган фуқаролардир.

Туманимизнинг Амир Темур номли овулида 1958 йилда туғилган Ботир Йўллиев ҳозир 62 ёшда. Фарзандлари оилали, ташвишларидан тинган. Бироқ кўнглини доим  бир ўй кемиради - фуқаролиги йўқ. Аёли Оқчагул Кужекова, фарзанди Шогелдилар Ўзбекистон фуқароси. Бунинг ўзига хос сабаблари бор:  мустақилликнинг  дастлабки йилларида у Туркманистон давлатида бир-икки йил яшади, яна туғилган Ватани меҳри тортиб, қайтиб келди. Келиб бир умр фермер хўжалигида оиласи билан пудратга ер олиб, ҳалол меҳнат қилди.

Шу йил 24 январь куни мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида Ботир Йўллиевга ўхшаганлар учун қувончли янгилик бор: Муҳтарам Юртбошимиз “1995 йилгача Ўзбекистонга келган ва шундан буён истиқомат қилаётганларга автоматик тарзда фуқаролик берилиши даркор”лигини таъкидладилар.

Мен Амир Темур номли овул фуқаролар йиғини раиси сифатида Ботир Йўллиев учун бундан жуда хурсанд бўлдим. Ва албатта буни унга етказаман.

Ойбек ЮСУПОВ,
Амир Темур номли ОФЙ раиси
.