Яқинда Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида битирувчиларни иш билан таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Ярмаркада муассаса, корхона ва ташкилотлар мавжуд 182 та бўш ва заҳираланган иш ўринлари ҳамда фаолияти давомида ишлаб чиқарган товарлари, кўрсатаётган хизматлар намуналари билан иштирок этди.
Ярмаркага 1451 нафар фуқаро қатнашди. Ярмарка давомида 20 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланмалар, 11 нафар ишсиз аҳоли ва 457 нафар коллеж битирувчиларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Коллеж битирувчиларининг 1451 нафари корхона-ташкилотлар билан тўрт томонлама шартномалар туздилар.