Шерметов Махмуд Жаббарберганович - Амударё туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари.

Туман янгиликлари

Шерметов Махмуд Жаббарберганович 1986 йил Қорақалпоғистон Pеспубликаси Aмударё туманида таваллуд топган.  
Оилали, икки нафар фарзанднинг отаси. Маълумоти олий. 2009 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини сув хўжалиги ва мелиорация мутахассислиги бўйича тугатган.

У ўз фаолияти мобайнида Амударё тумани ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси мутахассиси, "Амударёдавсувмахсуспудрат" давлат унитар корхонаси етакчи мутахассиси, туман ҳокимлиги иш юритувчиси, туман ҳокимининг ёрдамчиси, туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси вазифаларида самарали меҳнат қилган.
Шерметов Махмуд Жаббарберганович 2017 йилдан шу кунга қадар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Амударё туман Кенгаши раиси лавозимида фаолият олиб борган.


Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.