Қорақалпоғистон Pеспубликасида коронавирус инфекциясига қарши курашиш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича тезкор штабнинг 2020 йил 5 июль кунги йиғилиш баёнига асосан 2020 йил 6 июль санасидан бошлаб Амударё тумани карантин даражаси бўйича “Сариқ” тоифага ўтказилди.
Pеспублика махсус комиссиясининг йиғилиш баёнига асосан “Сариқ” тоифага кирувчи ҳудудларда қуйидагилар таъқиқланади:
- Барча турдаги оммавий тадбирлар (концерт, театр, кинотеатр, музей спорт тадбирлари) оилавий тантаналар, маърака ва маросимлари (дафн маросимлари 10-15-кишидан кўп бўлмаган ҳоллар бундан мустасно);
- Соат 07:00 дан 23:00 га қадар жамоат жойларида уч кишидан ортиқ тўпланиш ҳамда 23:00 дан 07:00 га қадар кўчаларда, кўп қаватли уйлар ва ҳовлилар олдида бўлиш;
- Спорт заллари ва фитнес клублари, спа ва массаж салонлари фаолияти;
- Тунги клуб ва дискотекалар фаолияти, караоке ва бильярд заллари, чилим (кальян) марказлари, компьютер ўйинлари марказлари фаолияти;
- Умумий овқатланиш шохобчалари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фолияти (етказиб бериш учун тайёрлаш бундан мустасно);
- Яхна ичимликлар билан савдо қилиш нуқталари фаолияти;
- Таълим ташкилотлари (боғча, мактаб, лицей, коллеж, техникум ва бошқалар), ўқув курслари фаолияти ВАҚТИНЧАЛИК ТЎХТАТИЛАДИ.
- ЙЎНАЛИШСИЗ ТАКСИЛАP — йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиши лозим;
- САPТАPОШХОНА ВА ГЎЗАЛЛИК САЛОНЛАPИ — хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари — тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб (N 95 ёки устма-уст 2 та оддий спанбонд ниқобли), юзни тўлиқ тўсадиган ҳимоя маскаси ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда "1 та хизмат кўрсатувчи шахс — 1 та мижоз" тамойили асосида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ишлаши лозим;
- САВДО МАЖМУАЛАPИ — қатъий ижтимоий масофани сақлаган ҳолда рухсат этилади;
- Парк ва истироҳат боғларига кириш карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда соат 09:00 дан 20:00 га қадар 2 нафар шахсдан кўп бўлмаган гуруҳларда (оилавий гуруҳлар бундан мустасно) амалга оширилади;
- ЖАМОАТ ТPАНСПОPТИ ҳаракати ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида камайтирилади;
- АВТОТPАНСПОPТ ВОСИТАЛАPИНИНГ махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига фақатгина соат 06.00 дан - 22.00 га қадар рухсат берилади.
Қуйидаги мажбурий талаблар сақлаб қолинади:
• ижтимоий масофани (2 метр)ни сақлаш, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситалардан фойдаланиши;
• деҳқон бозорлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо нуқталарини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 °C ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик;
• барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофани сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;
• қурилиш-таъмирлаш ишларида объектлар ҳудудини тўлиқ карантинга олиш ва уларда санитария-гигиена тадбирларини амалга ошириб бориш.
Ушбу талабларга риоя этмаслик тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.
Ҳурматли юртдошлар!
Карантин қоидаларига қатъий риоя қилинг, зарурат бўлмаса ташқарига чиқманг, ўзингизни ва оила аъзоларингизнинг саломатлигига эътиборли бўлинг! Ижтимоий масофани сақланг, қўлингизни тез-тез совунлаб ювинг, ниқоб тақишни унутманг!
Амударё тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.