Ўзбекистон Pеспубликаси Халқ таълими Вазирининг 2020 йил 13 июль кунги буйруғи билан Матқурбанов Pаматулла Ердашович Амударё тумани Халқ таълими бўлими мудири лавозимига тайинланди.
P.Матқурбанов 2004 йилда Нукус давлат педагогика институтини тугатган. Меҳнат фаолиятини Амударё туманидаги 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлашдан бошлаган.
2005-2009 йилларда мазкур мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, 2009-2011 йилларда шу мактаб директори лавозимларида фаолият юритган.
2011-2015 йилларда Амударё тумани Халқ таълими бўлими ўқувчиларни касбга йўналтиришни ва педагогик-психологик диагностикасини методик таъминлаш кичик гуруҳи раҳбари, 2015-2016 йилларда эса туман Халқ таълими бўлими мудири ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.
2016-2017 йилларда Амударё тумани халқ таълим бўлимининг ўқувчиларни касбга йўналтиришни ва педагогик-психологик диагностикасини методик таъминлаш кичик гуруҳи раҳбари вазифасида ишлаган P.Матқурбанов 2017 йилдан ҳозирги вақтга қадар Амударё тумани халқ таълими бўлими мудири ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
P.Матқурбановнинг келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз!