ҚОPАҚАЛПОҒИСТОН PЕСПУБЛИКАСИ ЖЎҚОPҒИ КЕНГЕСИ PАИСИ М.Т.ЕPНИЯЗОВ ВАФОТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҲАМДАPДЛИК

Туман янгиликлари

2020 йил 31 июль куни халқимиз оғир жудоликка учради. Атоқли давлат ва жамоат арбоби, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси раиси – Ўзбекистон Pеспубликаси Сенати Pаисининг ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязов 73 ёшида вафот этди. Бу воқеа бутун Ўзбекистон халқи, қорақалпоқ эли учун улкан йўқотиш бўлди.

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши, туман ҳокимлиги ва барча амударёликлар номидан марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари ва қариндошларига чуқур таъзия изҳор қиламиз.

М.Ерниязов умри давомида Қорақалпоғистон халқи учун чин дилдан фидокорона хизмат қилди. Қандай лавозимда ишламасин, Ватанига, халқига хизмат қилишни ўзининг бурчи деб билди. 18 йилдан буён Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимида фаолият юритиб, жонажон Қорақалпоғистонимизнинг янада гуллаб-яшнаши йўлида бор куч, билим ва ғайратини сафарбар қилди. Қорақалпоғистоннинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланиши, аҳоли турмушининг фаровон бўлиши, ҳудудларнинг ҳар томонлама тараққий этиши йўлидаги хайрли ишларга М.Ерниязов бевосита раҳбарлик қилди. Ҳар бир соҳада эришилган салмоқли ютуқларни қорақалпоғистонликлар М.Ерниязовнинг номи ва фаолияти билан бевосита боғлиқ деб биладилар.

Муса Тажетдинович амударёликлар учун чиндан ҳам қадрли эл оқсоқоли эдилар. Туманга қачон ташриф буюрмасин, аҳоли турмуш шароитини янада яхшилаш, иқтисодий ва ижтимоий соҳани ривожлантириш йўлида муҳим тавсия ва таклифларни билдирар эдилар. Ҳатто, туманнинг олис қишлоқларидаги деҳқон ва фермерларнинг, қурувчи ва бунёдкорларнинг, тадбиркор ҳамда ишбилармонларнинг, ўқитувчи-ю шифокорларнинг, қўйингки, ҳар бир соҳа ходимларининг муаммоларини тинглаб, уларни ўзининг ташвишидек қабул қилиб, тезроқ ҳал қилишга ва амалий ёрдам беришга ошиқардилар.

Амударёликлар Қорақалпоғистон равнақига, Ўзбекистон тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган атоқли давлат арбоби, бетакрор инсоннинг ёрқин хотирасини ҳеч қачон унутмайдилар.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАPИ АМУДАPЁ ТУМАН КЕНГАШИ ВА АМУДАPЁ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ