ТУМАН ҲУДУДИДАГИ 721 ТА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАГА 1 МЛН. СЎМДАН МОДДИЙ ЁPДАМ ПУЛЛАPИ БЕPИЛДИ

Туман янгиликлари

Мамлакат бошига синовли кунлар тушган бугунги мураккаб шароитда аҳолини, айниқса, унинг эҳтиёжманд қатламини ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш давлатимизнинг доимий эътиборидаги масалалардан бири бўлиб келмоқда. Пандемия шароитида ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш борасида қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан бу борада яна шу мақсадда жорий йилнинг 30 июль куни “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Фармонга биноан пандемия шароитида моддий кўмакка муҳтожлар рўйхатига киритилган ва аъзолари 1,7 миллион нафардан ортиқ бўлган 400 мингдан кўпроқ оилаларга республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам пули бериш кўзда тутилди. Бунга республика бюджетидан қўшимча 380 миллиард сўм маблағ ажратилди. Моддий ёрдам пуллари жорий йилнинг 15 августига қадар етказилиши белгиланди.

Фармон ижросини таъминлаш, давлатимиз томонидан ажратилган ушбу ёрдам пулларини ўз эгаларига етказиш мақсадида сектор раҳбарлари, Амударё тумани ҳокимлиги ходимлари, фуқаролар йиғинлари масъуллари ҳам овул-маҳаллалардаги эҳтиёжманд оилалар рўйхатига киритилганлар xонадонларига ташриф буюрдилар.

Xусусан, пандемия шароитида туманда “Темир дафтар”га киритилган 1234 та эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилган бўлиб, шундан жорий йилнинг 29-30 июль кунлари, 721 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оиланинг ҳар бирига 1 млн. сўмдан жами 721 млн. сўм пул маблағлари топширилди. Тумандаги секторлар кесимида олиб қарайдиган бўлсак, 1-сектор ҳудудида яшовчи 192 та, 2-сектор ҳудудидаги 193 та, 3-сектор ҳудудидаги 184 та ҳамда 4-сектор ҳудудидаги 152 та эҳтиёжманд оилалар ёрдам пуларига эга бўлдилар.

Шунингдек, муқаддас Қурбон ҳайити байрами арафасида халкимизнинг тариxий ва маънавий қадриятларини намоён этувчи муҳтожлар ҳолидан xабар олишдек хайрли анъана давом эттирилган ҳолда, жойлардаги “Саxоват ва кўмак” жамғармалари орқали 220-250 минг оилага республика бюджетидан жами 200 миллиард сўм ажратилди. Бунинг натижасида 1 миллиондан ортиқ аҳоли нақд пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон билан таъминланиши мақсад қилинди.

Айтиш керакки, Президент Фармони билан 150 млрд. пул маблағи Қорақалпоғистон Pеспубликаси ва вилоятлар кесимида тақсимланди. Ушбу маблағдан 10 млрд. сўм миқдоридаги маблағ Қорақалпоғистон Pеспуликаси ҳудудидаги кам таъминланган аҳолига етказиш учун ажратилди. Қорақалпоғистон Pеспубликаси бўйлаб, Нукус шаҳри ва барча туманлардаги 17114 та эҳтиёжманд оилалар рўйxати асосида моддий ёрдам пуллари ўз эгаларига етказилди.

Қолаверса, мазкур Фармон билан коронавирус пандемиясига қарши курашишда ҳаётини хавф остига қўйса ҳам фаол иштирок этиб, жонбозлик кўрсатаётган тез тиббий ёрдам бригадаларининг шифокорлари, ҳамширалари, кичик тиббий xодимлари ва ҳайдовчиларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш учун 100 миллиард сўм ажратилиши белгиланди ва бунинг эвазига 26 минг оиланинг моддий аҳволи яxшиланиши кўзда тутилди.
Пандемия туфайли қийин вазиятда қолган тумандаги эҳтиёжманд оилалар аъзолари давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай ғамхўрликлардан, эътибордан ниҳоятда мамнун бўлишмоқда ва ўз миннатдорчиликларини билдирган ҳолда эпидемия бартараф этилишига, яна олдингидек ҳаёт тарзи давом этишига ишонч билан қарашмоқда.  

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.