Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сонли ҳамда 2011 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 342-сонли қарорлари, туман Адлия бўлимининг хулосаси, туман ИИБнинг 2020 йил 11июнь кунги 12/-1338-сонли ва 24 июнь кунги 12/1495-сонли хатларива “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига асосан Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- Туман Адлия бўлимининг 2020 йил 29 август кунги 06/20-сонли хулосаси ва туман ИИБнинг 2020 йил 11 июнь кунги 12/1338-сонли ва 24 июнь кунги 12/1495-сонли хатлари маълумот учун қабул қилинсин.
- Туман ҳудудидаги умумфойдаланишда бўлган давлат аҳамиятидаги 4Р-181 “Қипчоқ – Манғит – Туркманистон Республикаси чегараси” ва 4Р-160 “Урганч – Манғит - Туркманистон Республикаси чегараси” автомобиль йўлларига тегишли йўл белгилари ўрнатилишига рухсат этилсин.
- Туман Йўллардан фойдаланиш УК (У.Полванов), туман ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси (Д.Аминов)4Р-181 “Қипчоқ – Манғит – Туркманистон Республикаси чегараси” автомобиль йўлининг 16-км9-пикетига 1 та, 17-км 5-пикетига 1 та, 17-км 9-пикетига 1 та, 18-км 1-пикетига 2 та, 18-км 2-пикетига 2 та, 18-км 4-пикетига1 та ҳамда 4Р-160 “Урганч – Манғит - Туркманистон Республикаси чегараси” автомобиль йўлининг 79-км 5-пикетига 1 та, 79-км 6-пикетига 1 та, 79-км 7-пикетига 1 та, 79-км 8-пикетига 1 та ва “Халқлар дўстлиги” кўчасига 2 та 3.27 “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиларининг белгиланган тартибда ўрнатилишини таъминласинлар.
- Мазкур қарор туман ҳокимлиги веб сайтига жойлаштирилсин ва “Тараққиёт кўзгуси” газетасида расмий эълон қилинсин.Қарор эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгилаб қўйилсин.
- Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Наримов зиммасига юклатилсин.
Амударё тумани ҳокими С.Йўлдашев.
№175. 29 август, 2020 йил.