ПРОБАЦИЯ ГУРУҲИ НАЗОРАТИДАГИ 4 НАФАР МАҲКУМ МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ЖАЗОДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

Туман янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ҳузурида ташкил этилган Пробация хизмати мамлакатимизда  жазони ижро этиш тизимини такомиллаштириш, қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш, маҳкумларни ахлоқан тарбиялашда ва ижтимоий мослаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 ил 7 ноябрдаги қарорига  мувофиқ 2019 йил 1 январдан фаолияти бошланган Пробация хизмати  озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларнинг ижро этилишини назорат қилиш билан шуғулланади. Суд ҳукми ёки ажрими билан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга лойиқ кўрилган шахслар томонидан жазонинг ижро этилишини таъминлайди. Қарорга мувофиқ Пробация хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо га маҳкум этилганлар билан ишлашишда фаолиятини бошқада давлат органлари, жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда олиб боради.
Шу йилнинг 23 октябрида Жиноят ишлари бўйича туман судида очиқ суд мажлиси ўтказилди. Унда Пробация гуруҳи назоратида турган 4 нафар маҳкум белгиланган жазосидан муддатидан илгари озод этилди. Мазкур очиқ суд мажлисида Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси  Султонмурод Давлетмуродов, туман прокурорининг катта ёрдамчиси Баҳром Кошанов, туман ички ишлар органлари Пробация гуруҳи катта инспектори Ислом Жабборбергановлар қатнашдилар.
Суд мажлисида туман Ички ишлар органлари Пробация гуруҳи томонидан келтирилган 4 та тақдимномалар муҳокама қилинди. Суд мажлисида туман Ички ишлар органлари Пробация гуруҳи назоратида турган,  муқаддам жиноят содир этиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг турли моддаларига кўра айбли деб топилган, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган уч нафар маҳкумнинг ўтган давр мобайнида ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарганлиги ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги эътиборга олинди. Суд қарорига кўра, ушбу маҳкумлар ўталмаган жазо муддатидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят  кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари, шартли равишда озод қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси билан айбли деб топилган 1 нафар маҳкум жазони ўташ вақтида меҳнатга яроқсиз бўлиб қолганлиги туфайли  тайинланган ахлоқ тузатиш  ишлари жазосидан озод қилинди.
Туман Ички ишлар органлари ҳузурида ташкил этилган Пробация гуруҳи ўз фаолияти давомида шартли ҳукм қилинган, жазони ўташдан муддатидан илгари озод этилган шу каби шахсларнинг хулқ-атвори юзасидан таъсирчан назоратни амалга оширмоқда. Назорат остидагиларнинг қайта жиноят содир этиш хавфини барвақт аниқлаб, олдини олиш учун профилактик ишларни олиб бормоқда. Натижада озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган  жазоларга ҳукм қилинган шахсларда соғлом дунёқараш шаклланиб, ўз хатоларидан тегишли хулосалар олишаяпти.
    Пробация хизмати ходимларининг асосий вазифаси назорат остидаги шахсларнинг тузалиш йўлига ўтишига, жиноятларнинг олди олинишига эришишдир.

Ойгул РАЖАБОВА.