ХАЛҚАРО ДЗЮДО КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Туман янгиликлари

Ҳар йили 28 октябрь - Бутунжаҳон дзюдо куни сифатида улкан байрам қилинади. Бу спортнинг ушбу тури асосчиси Дзи Горо Кано туғилган кун - 28 октябрь санаси эканлиги билан боғлиқ.

Ўтган йили ўзига хос спорт байрами – Халқаро дзюдо куни Халқаро дзюдо федерациясига аъзо бўлган 5 қитъанинг 200 дан зиёд  мамлакатларида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам “Кўчат эк!” шиори остида ўтказилган эди.

Жорий йилги байрам тантаналари эса коронавирус пандемияси ва ирқчиликка қарши курашда “Биргаликда - кучмиз” шиори остида кенг нишонланди. Сана муносабати билан туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабида ҳам тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирга спорт мактабининг раҳбарлари, дзюдо мураббийлари ва шуғулланувчилар иштирок этдилар.

Маълумот учун: спорт мактабда спортнинг мазкур тури билан 6 нафар мураббийлар 148 нафар ўсмирларга маҳорат сирларини ўргатиб келмоқдалар ва кўпгина ютуқларга эришмоқдалар. Ушбу маскандан етишиб чиққан Европа очиқ чемпионати ғолиби Элёр Машарипов, Осиё чемпионати совриндори, қатор халқаро турнирлар ғолиби, олимпиа ўйинларига лизензияни қўлга киритган Шарофаддин Болтабоевларнинг бугунги кунларда муносиб издошлари етишиб чиқмоқда.
Тадбирни БЎСМ директори Чоршам Тожимуродов очди ва барчани Халқаро дюздо куни билан қутлаб, юртимизда спортга, спортнинг ушбу турига қаратилаётган эътибор хусусида гапирди. Шуғулланувчиларни имкониятлардан унумли фойдаланиб, ғалабаларга эришишга чорлади. Ғолибликка эришаётган ёш дзюдочиларнинг мураббийларига совғалар топширди.

О.РАЖАБОВА.