Антарктидадаги Ларсен музлигида яна бир ёриқ пайқалди. У 2016 йилнинг декабрида аниқланган бошқа бир ёриқдан тахминан 10 километр масофада жойлашган. Олимларнинг фикрича, охир-оқибат музлик океанга “сирғалиб тушади” ҳамда улкан айсбергни юзага келтиради. Бу ҳақда Gizmodo нашри хабар берди.
Янги ёриқ узунлиги 160 километр бўлган асосий ажралишнинг бир қисмидир. Олимлар ёриқнинг кенгайишини ўтган йилнинг декабридан кузатиб боришди, бироқ 2017 йилнинг февралидан унинг узунлиги ўлчанмади, гарчи эни ошиб борган бўлса ҳам. Янги тармоқ океан томонга йўналган бўлиб, унинг пайдо бўлиши келажакда музликдан майдони тахминан беш минг квадрат километр бўлган бир қисм ажралиб чиқишидан далолат беради.
Бундай янгилик Sentinel-1 иккита сунъий йўлдоши ёрдамида қилинди. Улар музлик юзасининг радиолокацион суратларини олишди.
Улкан айсберг пайдо бўлиши денгиз сатҳининг ошишига сабаб бўлмайди, бироқ музликнинг бузилиши тезлашади. Тадқиқот Ердаги иқлимнинг глобал ўзгариши сабаб ўтказилди.