FAROVON MAHALLASIDA OCHIQ SAYYOR SUD O‘TKAZILDI

Туман янгиликлари

Фаровон маҳалласида  Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси томонидан очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди.  
24 сентябрь куни бўлиб ўтган ушбу сайёр судда  Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Ж.Уразбоев, судья ёрдамчиси Э.Жуманиёзов ҳамда маҳалла фаоллари, фуқаролар қатнашишди.
Очиқ сайёр суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазирлиги томонидан келиб тушган йигирма беш нафар фуқарога нисбатан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаси (Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш) талабларини бузганлик бўйича тўпланган иш материаллари ўрганилиб, хуқуқбузарларга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.
Шунинг билан бирга маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчиликка Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш тартиби ҳамда сайлов қонунчилиги бўйича тушунчалар берилди ва очиқ мулоқот ўтказилиб, саволларга тўлиқ жавоблар берилди.

Ж.Уразбоев, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.