Швейцариялик Самуэль Волери икки қоя орасида 240 метр баландликда тортилган нейлон тросдан 1210 метр юриб ўтиб, жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда Daily Sabah нашри хабар бермоқда.
Швейцариялик рекордини Туркияда Levent International Outdoor Sports Festival номли фестивалда ўрнатди. Волери танлаган Левент водийси АҚШдаги Гранд-Каньон билан ўхшашлиги сабабли альпинистлар ва бошқа экстремалчиларни жалб қилади.
Таъкидланишича, кучли ён шамол экстремални тросдан бир неча бор итқитиб юборай деган, бироқ спортчи тросда туриб қолишга муваффақ бўлган. Волеригача ҳеч ким тросда бундай узун масофани босиб ўтмаган.
Фото: umitcoskun0644, bulentdurmus44 / Twitter
"Мен бу рекордни ўтган йил Марокашда ўрнатмоқчи эдим, бироқ ўшанда менга ёмон об-ҳаво халақит қилганди. Мен ва жамоам Левент водийсига келдик ва мен биринчи уринишдаёқ рекордни ўрнатишга муваффақ бўлдим. Бу катта муваффақият", деб айтди экстремалнинг ўзи.
Унинг айтишича, у кўпроқ масофа ҳам юриб ўтиши мумкин эди, бироқ унга кучли шамол халақит қилган. Волерининг айтишича слэклайнда катта муаммо об-ҳаво ҳисобланади, шунинг учун бу спорт билан шуғулланувчилар учун ҳеч қачон идеал об-ҳаво бўлмайди.
Фото: umitcoskun0644, bulentdurmus44 / Twitter
Слэклайн иккита стационар объект орасида тортилган трос орқали эҳтиёт мосламаси ёки усиз юриб ўтиш бўйича экстремал спорт тури ҳисобланади.
Manba: kun.uz