25 май куни мамлакатимиздаги барча умумий ўрта таълим мактабларида бўлгани каби туманимиздаги умумтаълим масканларида ҳам ўқув йили якунига бағишланган "Хайр, мактаб! Салом, коллеж!" деб номланган тантанали тадбирлар бўлиб ўтди.
Тадбирларда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, мактабнинг собиқ битирувчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари иштирок этишиб, ўқувчиларга юртимизда мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари тўғрисида аниқ рақамлар ва далиллар келтирилган ҳолда жонли мулоқотлар ташкил этилди.
“Хайр мактаб, салом коллеж!” тадбирларида ўқув йили сарҳисоб қилиниб, спорт мусобақалари, мусиқа танловлари, билимлар беллашуви ва умуман мактаб ҳаётида фаол иштирок этган фаол иқтидорли ўқувчилар ҳамда фидойи ўқитувчилар тақдирландилар.
Бу йили тумандаги умумтаълим мактабларининг 9-синфини 3369 нафар ўқувчи-ёшлар битирмоқда. Улар давлат имтиҳонлари якунланганидан кейин туманимиз ва Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқишни давом эттиришади.