Қанликўл туманида янги замонавий технологиялар асосида ип эгириш ва текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи «KANTEKS INVEST» маъсулияти чекланган жамияти фабрикасининг қурилиши бошланди. Лойиҳа қиймати 30 млн. АҚШ доллари миқдорида баҳоланиб, унда зомонавий асбоб-ускуналар ўрнатилиши белгиланган. Корхонада тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришнинг йиллик кўлами 8 минг тоннагача бўлиб, корхонада 500 та янги иш ўрни яратилиши мўлжалланган. Бугунги кунда фабриканинг қурилиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.
Манба: makan.uz