Жанубий Африка Республикасининг йириклиги бўйича 2-шаҳри Кейптаунда бўрон камида 8 кишининг умрига зомин бўлди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВга иқтибос келтирган ҳолда "Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлиги.
Кучли жалалар ва бўронли шамол мамлакатнинг жануби-ғарбий соҳилига ёпирилди. Кейптауннинг баъзи туманлари 7 июнда тўлиқ эвакуация қилинган. Кучли шамол оқибатида бир қатор ҳудудларда жиддий ёнғинлар чиққан.
Шаҳарнинг бош автомобиль магистрали ёпиб қўйилган.