Италиянинг Милан шаҳри маъмурияти 14 июль куни “аксилжамият ахлоқи” ва шаҳар ифлосланишига қарши кураш доирасида селфи таёқчалари, шиша идишли ичимликлар ва кўчада таом сотишни вақтинчалик тақиқлади. Бу ҳақда Local Italy нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, тақиқ 13 августга қадар давом этади. Милан хавфсизлик кенгаши аъзоси Кармела Роццининг сўзларича, тақиқ “зарур бўлган вақтгача узайтирилиши мумкин”.
Маҳаллий ҳукумат буйруғига кўра, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар “шиша идишлар ёки контейнерларни, банка ва селфи таёқчаларини олиб юришлари, ерда қолдиришлари мумкин эмас”. Шунингдек, ушбу тақиқ кўчада сотилаётган исталган таомларга ҳам тааллуқли.
Мазкур қонунни бузиш билан боғлиқ жарималар миқдорига ойдинлик киритилмаган.
Манба: kun.uz