Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, Сиёсий таълим маркази ва бошланғич партия ташкилотлари фаоллари учун “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” маърузасидан келиб чиқиб O’zLiDePнинг устувор вазифалари” мавзусида махсус ўқув семинар Хўжайли тумани “Саманкўл” ОФЙ қошидаги “Қамиш шоли” фермер хўжалиги дала шийпонида ташкил этилди.
Унда O’zLiDeP Сиёсий таълим маркази раҳбари Баҳодир Тагаев, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, партиянинг ҳудудий ва туман кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, бпт фаоллари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.
Семинарни ўтказишдан мақсад Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 12 июль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузасининг мазмун моҳиятини кенг оммага айниқса электорат вакилларига тушинтириш, O’zLiDeP ҳудудий партия ташкилотлари ва фаолларининг устувор вазифалари, ҳудудий партия ташкилоти ҳодимларининг самарали фаолият юритиш имкониятлари, маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳларининг фаоллигини ошириш йўллари, бошланғич партия ташкилотларининг самарали фаолият олиб боришларининг ўзига хос жиҳатлари ва партия сиёсий ўқувларини такомиллаштиришга таъсир этувчи омиллари ҳақида маълумотларни бериш ҳисобланади.
Тадбирни O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Сағиндиқ Турманов очиб берди ва модераторлик қилиб борди. Шундан сўнг O’zLiDeP Сиёсий таълим маркази раҳбари Баҳодир Тагаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қутлимурат Бобашев, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Алмагул Байриева маъруза қилишди.
Семинарда иштирокчилар тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда юқорида қайд этилган маърузадан келиб чиқиб, ўзларининг партиянинг олиб боратёган ишларини янада жонлантириш, бу борада қуйи бўғин ва депутатлик корпуси ишларини, партиянинг “Ёшлар қаноти” фаолиятини айниқса уюшмаган ёшлар билан ишлашда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ишларни такомиллаштириш бўйича ўз таклиф ва фикр-мулоҳозаларини билдириб ўтишди.
- Бугунги тадбир жуда ҳам мазмунли тарзда ўтди, - дея фикр билдирди O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳузуридаги сиёсий таълим маркази раҳбари Насиба Тўремуратова. – Партиямиз ходимлари, депутатлар, БПТ раҳбарлари ва фаоллар томонидан бир қатор таклифлар келиб тушди. Жумладан Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгаш Раислигига ҳокимдан ташқари муносиб номзодларни сайлаш ва Қонунга ўзгаришлар киритиш, Депутатларнинг иш фаолиятлари учун махсус методик қўлланмалар, видеороликлар ишлаб чиқиш, “Партия уйлари”ни барпо этиш ва уни сиёсий партияда фаолият юритаётган энг фаол ходимларга ва фаол аъзоларига бериш каби таклифлар билдирилди.
Қолаверса ўқув семинар якунида партиянинг галда турган долзарв вазифалари белгилаб олинди.
Фурқат Юсупов
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати раҳбари