Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тартибини тубдан такомиллаштириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш асосида уларнинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида бевосита мулоқот қилмайдиган шаклларидан фойдаланишни жадал рағбатлантириш мақсадида Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда бир қатор қонун хужжатлари қабул қилинган хамда қабул қилинган қонун хужжатлари негизида тадбиркорлик субьектларига кўпгина қулайликлар яратилган.
Жорий йилнинг 9 феврал куни Вазирлар Махкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 66-сонли қарори қабул қилинди.
Эндиликда тадбиркорлик субьектларини давлат руйхатидан утказиш ва хисобга куйиш мазкур карор талабларига мувофик амалга оширилади.
Қарорнинг 1-иловасига мувофиқ тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми тасдиқланган ва 2017 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилган.
Ушбу низом юридик ва жисмоний шахсларни — тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатларини белгилайди.
Ушбу Низом талаблари давлат рўйхатидан ўтказилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган банклар ва кредит бюролари, уларнинг ваколатхоналари ҳамда филиаллари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказишга татбиқ этилмайди.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказувчи органлар деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу Низомга мувофиқ қуйидаги усуллардан бири билан амалга оширилади:
Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Тизим воситасида Ягона порталда;
ушбу Низомнинг 5-бобига мувофиқ ўзи келган ҳолда.
Тизим орқали қуйидагилар амалга оширилади:
давлат рўйхатидан ўтказиш;
қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш;
қайта рўйхатдан ўтказиш;
давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун давлат божини тўлаш;
рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани эркин олиш;
якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисида ариза топшириш;
рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг белгиланган тартибдаги ҳамкорлиги;
рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларни, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларини тадбиркорлик субъектининг манзили (жойлашган жойи, яшаш жойи) ўзгарганлиги тўғрисида хабардор қилиш;
«тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети»ни очиш ва ундан эркин фойдаланиш;
Реестрдан кўчирма, сўралаётган ҳужжат, тадбиркорлик субъектларининг рўйхати ёки сўралаётган маълумотнинг ва (ёхуд) ҳужжатнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома шаклидаги аниқ тадбиркорлик субъектлари ҳақида маълумот сўраш ва олиш.
Давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза берувчи «бизнесни рўйхатдан ўтказиш» — давлат хизматини танлайди ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги белгиланган ариза шакллари бўйича:
юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектларининг (кейинги ўринларда якка тартибдаги тадбиркор деб аталади);
тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларнинг уни кўрсатишга сўровномани (кейинги ўринларда сўровнома деб аталади) шакллантиради.
Ариза берувчи томонидан сўровнома шакллантирилиши босқичма-босқич амалга оширилади. Ариза берувчи сўровномани сўралаётган маълумотларни киритиш ва Тизим томонидан умумий маълумотномадан таклиф этилаётган маълумотларни танлаш йўли билан шакллантиради. Ариза берувчи сўровномани шакллантиришни исталган босқичда тўхтатиш ёки давом эттириш ҳуқуқига эга.
Давлат ахборот ресурсларида мавжуд бўлган маълумотлар, ариза берувчининг Ягона идентификациялаш тизимидан олинган ҳақиқий шахсий маълумотларини инобатга олган ҳолда Тизим томонидан автоматик тарзда шакллантирилади. Тизим ҳар бир босқичда сўровномада шакллантирилган маълумотларни сақлаб боради.
Ариза берувчи томонидан фирма номини танлаш бир хиллигининг текширилиши Тизим томонидан автоматик тарзда амалга ошириладиган, лотин алифбосидаги эркин фирма номларидан сўровнома шакллантирилганда амалга оширилади.
Сўровнома шакллантирилганда танланган фирма номи Тизим томонидан 60 календарь кунига ариза берувчи номига сақланиб туради.
Агар ариза берувчи шакллантирилган сўровномани рўйхатдан ўтказувчи органга ушбу бандда кўрсатилган муддат мобайнида жўнатмаган бўлса, ариза берувчи томонидан танланган фирма номининг белгиси Тизим томонидан бекор қилинади. Бунда ариза берувчи томонидан шакллантирилган бошқа маълумотлар уларни очиб кўриш, ўзгартириш ва сўровномани шакллантиришни давом эттириш имконияти билан Тизим томонидан тегишлича фойдаланувчининг шахсий кабинети ёки «тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети»да сақланиб туради.
Фирма номини қайта танлаш ушбу Низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Тизим воситасида давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишлича сўровномага қуйидагилар илова қилинади:
давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари;
топшириш далолатномаси — қўшиб юборилганда;
тақсимлаш баланси — бўлишда ва ажратиб чиқаришда.
Топшириш далолатномаси ва тақсимлаш баланси қайта ташкил этилаётган юридик шахсларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари бўйича, шу жумладан тарафлар баҳслашаётган мажбуриятлар бўйича, ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак — қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тадбиркорлик субъектлари учун.
Агар тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқий ворисини аниқлаш имконини бермаса, унда янгидан пайдо бўлган юридик шахслар қайта ташкил этилган юридик шахснинг ўз кредиторлари олдидаги мажбуриятлари бўйича солидар жавобгар бўладилар.
Ариза берувчи таъсис ҳужжатларини ўз ихтиёрига кўра қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда намунавий шакллар асосида ёки бошқа шаклларда расмийлаштириш ҳуқуқига эга.
Сўровномага илова қилинаётган ҳужжатлар электрон ҳужжат шаклида бўлиши керак.
Рўйхатдан ўтказувчи органга сўровномани қоғозда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг «PDF» (portable document format) форматида сканер қилинган нусхалари шаклида илова қилган ҳолда жўнатишга йўл қўйилади.
Давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) учун юборилган сўровномалар:
икки ва ундан ортиқ муассислари бўлган тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларда муассиснинг сўровномада кўрсатилган электрон почта манзилига Тизим томонидан юборилган хабарнома ва унинг муассислигини Ягона идентификациялаш тизими орқали идентификациялашни тасдиқлаш йўли билан ҳар бир муассиснинг муассислар таркибига киритилганлигига розилиги мавжуд бўлиши керак, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар бундан мустасно;
муассислари таркибида Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар кўрсатилган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, бошқа тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларда мажбурий тартибда кўрсатилган шахсларнинг электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) билан имзоланади.
Рўйхатдан ўтказувчи органга юборилаётган ҳар бир алоҳида ҳужжат барча аутентик белгилари ҳақиқийлиги сақланишини таъминловчи (ҳар бир дюймга 200 нуқтадан кам бўлмаган) алоҳида файл кўринишида сўровномага илова қилиниши керак. Ҳар бир файл ўлчами 10 Мбдан ошмаслиги керак.
Ариза берувчи сўровнома шакллантирилиши охирига етганидан сўнг ставкаси ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ Тизим томонидан автоматик тарзда аниқланадиган давлат божини Тизим томонидан таклиф этилаётган қуйидаги тўлов усуллари орқали тўлашни амалга оширади:
Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали реал вақт режимида — банк картаси ва уланган «SMS хабар бериш» хизмати ёрдамида нақдсиз ҳисоб-китоб кўринишида;
Ўзбекистон Республикаси банкларининг кассалари орқали — Тизим томонидан шакллантирилган сўровноманинг ноёб рақами кўрсатилган ҳолда нақд ёки нақдсиз ҳисоб-китоб кўринишида;
ҳисоб рақамидан банк ўтказмаси ёрдамида нақдсиз ҳисоб-китоб кўринишида.
Тўланган давлат божи қайтарилмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ортиқча тўланган суммалар бундан мустасно.
Давлат божи тўланган пайтдан бошлаб ушбу Низомнинг 9 — 14-бандлари талаблари инобатга олинган ҳолда сўровнома Тизим фойдаланувчисига — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг шахсий кабинетига автоматик тарзда хабарнома юборадиган Тизим томонидан сақланади.
Тизим ушбу Низомга 3-иловада назарда тутилган давлат рўйхатидан ўтказиш муддатларида ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотларни текширади ва улар Тизимнинг тегишли маълумотлар базаларига мувофиқ бўлганда:
Реестрга автоматик тарзда тегишли ёзувлар киритиш йўли билан давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади;
ушбу Низомга 6, 6а, 6б-иловаларга мувофиқ тегишли шакллар бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани шакллантиради;
рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани, таъсис ҳужжатларини электрон ҳужжатлар репозиторийсида сақлайди;
электрон ҳужжатлар депозиторийсида давлат рўйхатидан ўтказишга, қайта рўйхатдан ўтказишга рад этишни шакллантиради ва сақлайди.
Юридик шахслар учун — рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага, таъсис ҳужжатларига ҳавола (гиперҳавола) шаклидаги хабарнома автоматик тарзда Тизим фойдаланувчисининг — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг ЭРИси билан имзоланади ва «тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети»га, шунингдек сўровномада кўрсатилган электрон почта манзилига жўнатилади.
Ариза берувчи томонидан тегишли электрон ҳужжатлар Ягона порталдаги «тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети» орқали қабул қилиб олинган пайт ушбу бандда назарда тутилган электрон ҳужжатлар берилган вақт бўлиб ҳисобланади.
Рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада, таъсис ҳужжатларида Тизим фойдаланувчисининг — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг ЭРИси ва QR-код (матрицали штрих код), шунингдек идентификация рақамлари бўлиши керак.
QR-код тегишли дастурий-аппарат воситалари билан ўқилганда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг, таъсис ҳужжатларининг идентификация рақамлари ва Ягона порталдаги электрон ҳужжатлар репозиторийсига ҳаволалар (гиперҳаволалар) бўлиши керак.
Ариза берувчи юридик шахслар учун — Ягона порталдаги электрон ҳужжатлар репозиторийсида сақланаётган рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани, таъсис ҳужжатларини эркин олиш, шунингдек уларнинг нусхаларини қоғозда чоп этиш ҳуқуқига эга.
Давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг тадбиркорлик субъекти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда банк ҳисоб рақамларини очиш учун банкларга мурожаат қилади. Банк ҳисоб рақамларини очиш учун рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг, таъсис ҳужжатларининг асл нусхаларини ва нусхаларини тақдим этиш талаб қилинмайди.
Кичик тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилганда, шунингдек улар томонидан тадбиркорлик фаолияти амалга оширилганда муҳр ва штамплар, шунингдек уларнинг эскизларини тайёрлаш талаб қилинмайди.
Ариза берувчилар давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли (почта манзилига мувофиқ жойлашган жойдаги — юридик шахслар учун ёки доимий рўйхатда турган жойидаги ёхуд доимий яшаш жойидаги — жисмоний шахслар учун) рўйхатдан ўтказувчи органга ўзлари келиб мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келиб мурожаат қилинганида қоғоз ҳужжатларнинг асл нусхалари бир нусхада тақдим этилади.
Агар Тизим фойдаланувчисига — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимига ҳужжатлар ўзи келиб ариза берувчининг вакили томонидан тақдим этилса, шунингдек унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳарбий билет, ҳайдовчилик гувоҳномаси, шахсини ва Ўзбекистон Республикасидаги яшаш жойини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) ва ариза берувчи вакилининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат (ишончнома, шартнома, тадбиркорлик субъекти — юридик шахс муассисларининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган қарори, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳужжатлар) тақдим этилади.
Тадбиркорлик субъектини — юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга тегишлича ушбу Низомнинг 12 ва 21-бандларида назарда тутилган ҳужжатларни, шунингдек давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотларни ёки белгиланган давлат божи миқдори тўланганлиги тўғрисида банк тўлов ҳужжатининг (кейинги ўринларда тўлов ҳужжати деб аталади) нусхасини тақдим этади.
Якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш учун ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга паспортини — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун, шахсини ва Ўзбекистон Республикасидаги яшаш жойини тасдиқловчи паспортни ёки бошқа ҳужжатни — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун, шунингдек давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотларни ёхуд тўлов ҳужжати нусхасини тақдим этади.
Тизим фойдаланувчиси — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун ўзи келиб тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларни олганидан сўнг тегишли ариза шаклини тўлдиради.
Тизимдан фойдаланувчи — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими ушбу бобда назарда тутилган ҳаракатларни фақат ариза берувчи томонидан белгиланган давлат божи миқдори Тизим воситасида тўлаганидан сўнг амалга оширади.
Рўйхатдан ўтказиш маълумотларини Тизимга киритиш охирига етганидан сўнг Тизим фойдаланувчиси — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими Тизим томонидан унга киритилган рўйхатдан ўтказиш маълумотлари асосида шакллантирилган аризани, унда кўрсатилган маълумотлар билан рози бўлган тақдирда аризани ўз қўли билан имзоловчи ариза берувчи уни текшириб чиқиши учун аризани қоғоз кўринишида чоп этади.
Тизим, Тизим фойдаланувчиси — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими ушбу Низомда белгиланган муддатларда тегишлича ушбу Низомнинг 16, 23 ва 24-бандларида назарда тутилган ҳаракатларни амалга оширадилар.
Мансур СОДИҚОВ,
туман “Ягона дарча” маркази директори.